Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.05.2018 17:37 Чоп этиш версияси

Полвонлар беллашуви

Полвонлар беллашуви Нукусда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида кураш бўйича турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан ташкил этилган мусобақада туманлар ва Нукус шаҳридан 100 нафарга яқин полвон ғолиблик учун гиламга чиқди.

Эркаклар ўртасида ўз вазн тоифасида Менглибек Йўлдошев, Муҳаммадали Султонов, Заҳриддин Зоитов биринчи ўринни эгаллади. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Меҳрибон Гобенова, Ойсулув Бердимуродова, Клара Дарменбоева ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

9.jpg

11.jpg

30 (1).jpg


Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
7 431