ЎзА Ўзбек

18.07.2018 10:52 Чоп этиш версияси

Пляж футболи: Ўзбекистон Кубоги старт олди

Пляж футболи: Ўзбекистон Кубоги старт олди
Аввал хабар берганимиздек, Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида пляж футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси старт олди. 12 та жамоа тўрт гуруҳда иштирок этмоқда. Кеча тўртала гуруҳда ҳам 1-тур ўйинлари ўтказилди.

Пляж футболи қонун-қоидасига кўра, спортнинг бу турида дуранг натижа қайд этилмайди. Саккиз дақиқадан иборат уч бўлимда мабодо дуранг натижа юз берадиган бўлса, қўшимча уч дақиқа белгиланади. Ва бунда ҳам кучлар тенг келса навбат пенальтиларга берилади. Пенальти тартиби ҳам бошқалардан бошқача. “Лоторея” баҳси то ким томон хато қилгунга қадар давом этади. Айтайлик биринчи футболчи гол урди, жавоб тўпини тепган жамоа аъзоси эса гол уролмади, ўйин тўхтатилади. Бугун ўтказилган тўрт учрашувнинг иккитасида шундай воқеа содир бўлди.
Қайд этилган натижалар билан танишинг:

17 июль. 1-тур.

“А” гуруҳи: “Касби” - “Бинокор” – 3:4
“В” гуруҳи: “Қарши” “Когон” – 2:2. Пен.бўй. 2:3
“С” гуруҳи: “Нишон” – “Самарқанд” – 3:3. Пен.бўй. 5:4.
“Д” гуруҳи: “Машъал” – “Адолат” – 3:6.

Мусобақа бугун яна давом этади.

Ойбек Юнусов, ЎзА
7 842