ЎзА Ўзбек

19.07.2018 12:20 Чоп этиш версияси

Пляж футболи: Чорак финалчилар маълум

Пляж футболи: Чорак финалчилар маълум
Қаршининг “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги Республикада ягона ҳисобланган пляж майдонида давом этаётган Ўзбекистон Кубогининг чорак финал иштирокчилари номи маълум бўлди.

Пляж футболи бўйича халқаро қонун-қоидаларга кўра тонг саҳарда ва кеч оқшомда, соҳил бўйида ташкил этиладиган мусобақа Қарши шаҳрида ҳам ўз аксини топди. Тонгда иккинчи тур, кеч оқшомда эса учинчи тур ўйинлари ўтказилди ва чорак финал қатнашчилари аниқланди. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар эртага ярим финал йўлланмаси учун майдонга тушишади.

18 июль куни қайд этилган натижалар:

“Локомотив” – “Бинокор” – 5:7
“Пўлати” – “Когон” – 3:4 
“Косон” – “Самарқанд” – 3:4
“Насаф” – “Адолат” – 3:4
“Касби” – “Локомотив” – 0:2
“Қарши” – “Пўлати” – 3:0
“Нишон” – “Косон” – 2:2. Қ.в. 3:2
“Машъал” – “Насаф” – 1:2

Шундай қилиб, қуйидаги жамоалар ўз гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритишди:

“А” гуруҳи – “Бинокор” ва “Локомотив”
“В” гуруҳи – “Когон” ва “Қарши”
“С” гуруҳи – “Самарқанд” ва “Нишон”
“Д” гуруҳи – “Адолат” ва “Насаф”

Чорак финал. 19 июль.

“Бинокор” – “Насаф”
“Локомотив” – “Адолат”
“Самарқанд” – “Қарши”
“Нишон” – “Когон”.

О.Юнусов, ЎзА
6 947