ЎзА Ўзбек

14.08.2018 18:32 Чоп этиш версияси

Пляж футболи: Адолат қарор топди – “Адолат” чемпион

Пляж футболи: Адолат қарор топди – “Адолат” чемпион Қаршидаги “Геолог” спорт мажмуасининг Республикада талабга жавоб бера оладиган ягона пляж майдонида футболнинг шу тури бўйича вилоят биринчилиги старт олганлиги ва унда 14 та жамоа иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Норқул Даминов ғояси ва ташаббуси билан ташкил этилган турнир зўр қизиқиш ва иштиёқ билан якун топди.

Ўз гуруҳида ва чорак финал ўйинларида муваффақият қозонган тўрт жамоа ярим финалга қадар етиб келди ва бу босқичда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашди:

Ярим финал.

“Касби” (Касби тумани) – “Косон” (Косон тумани) – 5:6
“Адолат” (вилоят давлат хавфсизлик хизмати ходимлари) – “Машъал” (Суперлиганинг “Машъал” клуби мураббийлари) – 4:3

Учинчи ўрин учун ўйин: “Касби” – “Машъал” – 2:10.

Финал: “Адолат” – “Косон” – 4:2.

Шу тариқа пляж футболи бўйича илк бор ўтказилган турнирда адолат посбонлари зафар қучишди ва бош соврин – Кубок билан бирга диплом ва совғаларни қўлга киритди. Иккинчи ўрин косонликларга, учинчи ўрин эса муборакликларга насиб этди.

Ойбек Юнусов, ЎзА
7 346