ЎзА Ўзбек

15.08.2018 13:01 Чоп этиш версияси

Пешқадамлик янги марраларга ундайди

Пешқадамлик янги марраларга ундайди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинларининг футбол бўйича баҳслари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

25 давлат терма жамоаси иштирок этаётган Осиё ўйинларининг футбол баҳсларида “В” гуруҳда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси Бангладеш термасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ушбу гуруҳдан жой олган Қатар ва Таиланд терма жамоалари баҳси 1:1 ҳисобида якунланди ва терма жамоамиз гуруҳда 3 очко билан биринчи поғонага кўтарилиб олди.

Мусобақанинг “С“ ва “D“ гуруҳларида ҳам ўйинлар бўлиб ўтди. “С“ гуруҳида Хитой ва Шарқий Тимор баҳси 6:0 ҳисобида якунланди, Сурия термаси БАА устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

“D“ гуруҳидаги Япония ва Непаль учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди. Вьетнам эса Покистонни 3:0 ҳисобида енгди.

* * *

XVIII Осиё ўйинларининг баскетбол беллашувларида Таиланд жамоаси Мўғулистонни мағлуб этди. Индонезия эса ўз паркетида Жанубий Кореяга ҳисобни бой берди. Хитой Тайпейи шарафини ҳимоя қилган баскетболчилар японияликлар устидан ғалаба қозонган бўлса, Қатар ёшлари Гонконг жамоаси билан бўлган баҳсда муваффақиятга эришди.

Осиё ўйинларининг очилиш маросими 18 август куни бўлиб ўтади.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
8 164