Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.05.2018 12:20 Чоп этиш версияси

Pepsi суперлига: “НАСАФ” беш турдан кейин, ниҳоят ғалаба қозонди

Pepsi суперлига: “НАСАФ” беш турдан кейин, ниҳоят ғалаба қозонди
Pepsi Суперлиганинг 12-тур доирасидаги тўртта ўйини ўтказилди. “Насаф” ўз майдонида “Нефтчи”ни мағлуб этди, “Насаф” клубида юз бераётган иқтисодий муаммолар жамоанинг натижаларига ҳам таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Мавсумни бинойидек бошлаган жамоадан олтинчи турдан кейин омад юз ўгирди. 

Кетма-кет бешта турдан буён ғалаба қозона олмаётган, кетма-кет учта учрашувдан бери майдонни мағлуб ҳолда тарк этаётган жамоа ниҳоят 12-турда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. Бунда ҳам беш мингдан зиёд қаршилик томошабинлар ўйин охиригача “юракларини ҳовучлаб” ўтиргани бор гап. Ўйиннинг расман вақти тугагандан кейингина мезбон футболчилар “уйғонишди”. 

Аввалига 90-дақиқада фарғоналикларнинг жарима майдони ичида тўпга қўл билан ўйнашлари оқибатида белгиланган пенальтини Драган Черан бехато бажарган бўлса, бош ҳакамнинг қўшиб берган дақиқаларининг иккинчисида Игорь Голбан рақиб дарвозасини нишонга олиб, жамоадошларининг ғалабасини таъминлади.
15 майда ўтказилган учта ўйинда эса дуранг қайд этилмади, пешқадамлар қаерда тўп суришмасин, муродларига етишди.

“Навбаҳор” ўз уйида “Металлург”ни қабул қилар экан, қандай бўлмасин ютуққа эришишни мақсад қилди. Бироқ биринчи бўлимда бунинг имкони бўлмади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Азамат Алланиёзов наманганлик мухлислар учун чинакам қаҳрамонга айланди – бир ўзи учта гол уриб, рақиб жамоанинг йирик ҳисобдаги мағлубиятини таъминлади.

Турнир жадвалида бир-бирини таъқиб қилаётган “Пахтакор” ва “Бунёдкор” сафарда ўйнади, ҳар бири рақибининг “қоқилишини” кутди, бироқ ҳеч ким таслим бўлмади. Аксинча, мезбонлар жабр чекишди. Ушбу ғалабалар ҳар иккала жамоа учун иккинчи даврани муваффақиятли бошлаб олишларига замин яратди.
“Қўқон-1912” – “Бухоро” ҳамда “”Локомотив” – “Қизилқум” жамоаларининг учрашувлари 22 майга қолдирилган.

Pepsi Суперлига. 12-тур.
"НАСАФ" - "НЕФТЧИ" - 2:0 
Голлар: Д.Черан (90-пен.), И.Голбан (90+2).

“СЎҒДИЁНА” – “ПАХТАКОР” - 0:1
Гол: Ж.Машарипов (73, пен.).

“НАВБАҲОР” – “МЕТАЛЛУРГ” - 3:0.
Голлар: А.Алланиёзов (52, 70, 87).

АГМК – “БУНЁДКОР” - 1:2
Голлар: З.Полвонов (63) - Филип Райевац (14, 34). 

12-турдан кейинги вазият: 

1.ПАХТАКОР 12 8 2 2 20-7 26
2.БУНЁДКОР 12 8 1 3 18-11 25
3.НАВБАҲОР 12 6 3 3 16-8 21
4.ЛОКОМОТИВ 11 5 3 3 17-10 18
5.БУХОРО 11 6 0 5 15-14 18
6.НАСАФ 12 4 5 3 14-11 17
7.МЕТАЛЛУРГ 12 4 4 4 10-16 16
8.ҚЎҚОН-1912 11 3 6 2 8-6 15
9.АГМК 12 3 4 5 11-15 13
10.ҚИЗИЛҚУМ 11 3 0 8 10-17 9
11.СЎҒДИЁНА 12 2 3 7 8-19 9
12.НЕФТЧИ 12 0 5 7 4-17 5

Тўпурарлар:
Исмоил Гонсалвеш “Пахтакор” - 7
Элгужа Григалашвили “Қизилқум” - 5
Жавлон Иброҳимов “Бунёдкор” - 5

ЎзА
4 294