ЎзА Ўзбек

24.07.2018 10:42 Чоп этиш версияси

Pepsi Суперлига 18-тур: кечаги натижалар ҳамда бугунги учрашувлар

Pepsi Суперлига 18-тур: кечаги натижалар ҳамда бугунги учрашувлар
Кеча Pepsi Суперлиганинг 18-тур доирасидаги уч ўйини ўтказилди ва учаласида ҳам мезбонлар ғалаба қозонишди.

Соат миллари 19:00ни кўрсатган маҳалда Олмалиқда АГМК – “Бухоро” жамоалари учрашувига старт берилди. Биринчи бўлимнинг ярмида меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни жамоанинг легионер ўйинчиси Йован Жокич киритди. Иккинчи бўлимнинг ярмида айнан Жокичнинг голи жамоадошларининг ишончли ғалабасини таъминлади.

8c6a5c67-9428-45f5-bf83-effeb471ba9e.jpg

Орадан бир соат ўтиб пойтахтдаги ўйин бошланди. “Пахтакор” учрашув биринчи бўлимининг ярмидаёқ ҳисобни очган эди, лекин баҳснинг охирига қадар бошқа гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Бекободликлар ҳам кичик ҳисобдаги мағлубиятга рози бўлгандек таассурот қолдирди, ҳатто “шерлар”нинг ҳам ортиқча гол уришга иштиёқи бўлмагандек туюлди. Аммо учрашув якунига беш дақиқа қолганида майдонга захирадан тушган Исмоил Гансалвеш беш дақиқанинг ўзида кетма-кет иккита тўп киритиб, жамоадошларининг йирик ҳисобда ғолиб бўлишига ҳисса қўшди.

18273b43-74b3-4892-8a14-ff3619d22915.jpg

Учинчи ўйин анча кеч – соат 21:00да бошланди. Қаршидаги марказий стадионда кечган баҳсда беш турдан бери ғалаба қозона олмаётган майдон эгалари ниҳоят ниятларига етишди. Бобур Абдухолиқовнинг 66-дақиқада киритган голи ўйин охиригача ўзгармади...

18-тур. 23 июль.

АГМК - “БУХОРО” - 2:0 
Голлар: Йован Жокич (30-пен, 74).

“ПАХТАКОР” — “МЕТАЛЛУРГ” - 3:0 
Голлар: Тиаго Безерра (24), Исмоил Гонсалвеш (90-пен., 90+2).

“НАСАФ” - “ҚЎҚОН-1912” - 1:0 
Гол: Бобур Абдухолиқов (66).

Бугун 18-турнинг қолган ўйинлари ўтказилади.

Унда қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашишади:

24 июль

“Сўғдиёна” — “Локомотив” 19:00 

“Нефтчи” — “Қизилқум” 20:00 

“Бунёдкор” — “Навбаҳор” 21:00

Муҳаммад Амин (сурат), О.Юнусов, ЎзА
3 767