ЎзА Ўзбек

14.11.2019 Чоп этиш версияси

Патрик Виейра Роналдунинг “Ювентус”даги ҳолати ҳақида гапирди

Патрик Виейра Роналдунинг “Ювентус”даги ҳолати ҳақида гапирди

Франциялик собиқ футболчиси, “Ницца” клуби бош мураббийи Патрик Виейра “Ювентус” форварди Криштиану Роналдунинг “Милан”га қарши ўйинда алмаштирилгандан сўнг дарҳол жамоанинг кийим алмаштириш хонасига кириб кетгани юзасидан ўз фикрларини билдирди.

“Ушбу эпизод менга мураббий бўлиш қанчалик қийинлигини яна бир бор исботлади. Роналду – Месси ва Неймар сингари бошқа классдаги ўйинчи. У бугунги футболнинг прототипи. Ҳозир Криштиануга жуда қийин ва у шундай даврни бошдан кечиряпти. Роналду каби футболчилар гол уришни тўхтатганда, доим умидсизлик кузатилади.

photo5932499860970383786.jpg

А серияда “Ювентус”нинг биринчи поғонада экани унчалик ҳам ҳайратланарли ҳолат эмас. Туринда ҳар доим футболчи жамоанинг хизматчиси бўлиб келган.

Агар жамоадошлар ўзаро бир-бирини яхши тушунишса, Криштиану ҳам ўзининг энг зўр ўйинларини кўрсатиши мумкин. Бироқ у шу нарсани билиши керакки, “Ювентус”даги ягона юлдуз бу – жамоанинг ўзи”, дея Роналду ва унинг Италиядаги фаолиятига назар ташлаган Патрик Виейра.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Юве” бош мураббийи Маурицио Сарри томонидан икки ўйинда кетма-кет алмаштирилганидан кейин мураббий ва футболчи ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган.

photo5357105484622048448.jpg

Маълумот ўрнида, италиялик мураббий томонидан “оёғининг тўпиқ қисмида жароҳати бор”, дейилган Криштиану кеча Португалия термасининг машғулотларида тўлиқ иштирок этган.

1 896
ЎзА