ЎзА Ўзбек

28.07.2020 Чоп этиш версияси

Парастол теннисчилари онлайн машғулот ўтказди

Парастол теннисчилари онлайн машғулот ўтказди

Ўзбекистон миллий пaралимпия ассоциацияси юртимизда парастол теннисини ҳам ривожлантириш бўйича муҳим қадам қўйди. 

Бу спорт турига маҳоратли мураббий Нодира Бурхонхўжаева бош мураббий этиб тайинланди.

Юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳамон долзарблигича қолаётгани сабаб парастол теннисчилари машғулотларни ўз уйида давом эттирмоқда.

Бугун бош мураббий Нодира Бурхонхўжаева “ZOOM” платформаси орқали ўтказилган навбатдаги онлайн машғулотини ўтказди. Машғулотларни мамлакатимиз стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова билан биргаликда бир қатор мутахассислар ва шифокорлар кузатиб борди.

Парастол теннисчиларимиз уй шароитида бўлса ҳам ўз маҳоратларини оширишда давом этишига ва яқин келажакда юртимизда ушбу спорт турини янада оммалаштириб, халқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирилди.

2 948
ЎзА