ЎзА Ўзбек

25.05.2019 10:58 Чоп этиш версияси

Параканоэчимиз Шаҳноза Мирзаева Польшадаги Жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Параканоэчимиз Шаҳноза Мирзаева Польшадаги Жаҳон кубогида ғалаба қозонди

Айни кунларда Польшанинг Познан шаҳрида параканоэ бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар учун бошланган мавсумнинг илк мусобақасида 20 га яқин мамлакат вакиллари қатнашмоқда.

Қувонарлиси, кеча ўтказилган беллашувлар терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. KL3W қайиғида 200 метр масофага кечган беллашувда ҳамюртимиз Шаҳноза Мирзаева марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

f51bcaea-63b1-4294-b5d8-a33664d92c16.jpg

Спортчимиз масофани босиб ўтиш учун 48.217 сония сарфлади.

2e0dd625-6435-4eb8-aca8-2862f3815ee1.jpg

Параканоэ, Жаҳон кубоги.
Польша
KL3W, 200 метр.
Аёллар

1. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) – 48.217;

2. Лаура Шугар (Буюк Британия) – 48.821;

3. Аманда Рейнольдс (Австралия) – 50.941.

0a2bd698-47ae-48cb-9fea-32d03b2a6a1e.jpg

Мусобақа 26 май куни якунига етади. Яна 2 кун давом этадиган мазкур босқич доирасида терма жамоамизнинг бир қатор вакиллари ҳам ўз йўналишларида иштирок этиши кутилмоқда.

ЎзА