ЎзА Ўзбек

20.03.2020 Чоп этиш версияси

Пандемия шаротида қандай спорт турлари билан шуғулланган маъқул?

Пандемия шаротида қандай спорт турлари билан шуғулланган маъқул?

Коронавирус эпидемияси ва мажбурий карантин спортни ташлашга баҳона бўла олмайди, фақат машғулотлар суръатини бироз сусайтириш ва юкини пасайтириш лозим, дейди Хитойнинг анъанавий спорт турлари мутахассиси Лю Имин РИА новостига берган интервьюсида.

Хитойнинг кўплаб шаҳарларида икки ойдирки, эпидемия сабабли спорт заллари ва чўмилиш ҳавзалари ёпилган, жамоавий машғулотлар ўтказилмаяпти, болалар спорт секциялари ишламаяпти, барча йирик спорт тадбирлари бекор қилинган. 

Шу билан бирга, интернет-дўконларда спорт жиҳозлари савдоси сезиларли ошгани кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқларда деванда ўтирган ҳолда пресс қилиш машғуотини олиб бориш, ошхона столини айланиб марафон югуришни амалга ошириш, стул ва журнал столчасидан спорт жиҳози сифатида фойдаланиб, вазн ташлаш ҳақида видеороликлар мунтазам намойиш қилинмоқда.

"Биринчидан, ўзингизга тўғри келадиган спорт турини танланг ва машғулотни амалга оширса бўладиган мақбул жойни тапинг. Биз одатда ҳаво яхши айланадиган жойни танлаймиз. Агар машғулотни уйда қилмоқчи бўлсангиз, унда хонани тез-тез шамоллатиб, унда тоза ҳаво сақланишини таъминлаш лозим", дейди Лю Имин.

Мутахассиснинг таъкидлашича, уй шароитида "аэробика, гимнастика кўринишидаги машғулот турлари мақбулроқ".​

3 055
ЎзА