Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 22:15 Чоп этиш версияси

“Пахтакор” ўз майдонида ғалаба қозонди

“Пахтакор” ўз майдонида ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигасида 1-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

2.JPG

Мусобақанинг кечаги учрашувларида Навоий шаҳрида "Қизилқум" ва Тошкентнинг "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашуви 0:3 ҳисобида якунланган бўлса, Фарғонада ўтказилган "Нефтчи" ва "Насаф" клублар ўртаисдаги ўйинда ҳисоб очилмади.

Бугун, 2-март куни “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида енгди. Мазкур учрашувда Шерзод Аъзамов ва Исмоил Гонсалвеш рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

3.JPG

4.JPG

Эртага, 3 март куни “Бухоро» – “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” – “АГМК” жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида ўн иккита жамоа иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
16 437