ЎзА Ўзбек

17.02.2020 Чоп этиш версияси

“Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

“Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз майдонида Эроннинг “Шаҳр Ходро” жамоасини қабул қилди.

“Пахтакор” марказий стадионида “Шаҳр Ходро” жамоасига қарши ўтган ўйинда пойтахтимиз клуби 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Игорь Сергеев ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб ўзининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 87-дақиқада Жалолиддин Машарипов жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Шерзод Аъзамов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа “Пахтакор” клуби иккинчи турда муҳим 3 очкони қўлга киритди. Энди футболчиларимиз 3 март куни сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши ўйнайди.

3 324
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА