ЎзА Ўзбек

13.08.2018 15:42 Чоп этиш версияси

"Пахтакор" ва "Локомотив" очко йўқотди

"Пахтакор" ва "Локомотив" очко йўқотди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан жой олган "Насаф"-"Бунёдкор" учрашуви голларга бой бўлди.

Қаршида ўтган ўйинда "Бунёдкор" футболчилари 1:4 ҳисобида зафар қучди. Голларга меҳмон жамоадан Шаҳзодбек Нурматов, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, мезбонлардан Бобурбек Давлатов муаллифлик қилди.

Мазкур турда "Сўғдиёна" ўз майдонида "АГМК"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. "Навбаҳор" эса Наманганда "Бухоро" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Металлург" ва "Қизилқум" жамоалари баҳсида 2:1 ҳисоби қайд этилди.

9 (1).jpg

Суперлига жадвалида энг юқори поғонада бораётган "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари 21-турда очко йўқотди. "Локомотив" ўз майдонида "Нефтчи" билан, "Пахтакор" эса сафарда "Қўқон-1912" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа турнир жадвалида "Пахтакор" жамоаси 44 очко билан биринчи ўринда бораётган бўлса, "Бунёдкор" 39, "Навбаҳор" эса 37 очко жамғариб, иккинчи ва учинчи поғонада турибди. 

Ж.Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
8 339