ЎзА Ўзбек

27.02.2020 Чоп этиш версияси

“Пахтакор” иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда “Навбаҳор”ни енгди. Сергеевдан дубль

“Пахтакор” иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда “Навбаҳор”ни енгди. Сергеевдан дубль

Бироз аввал Тошкентда ўтган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” ўртасидаги учрашуви билан Суперлига янги мавсумига старт берилди. Дастлабки турнинг марказий баҳси кутилган шиддат ва қарама-қаршиликни тақдим эта олди.

Баҳснинг 26-дақиқасига келиб наманганликларнинг режаси иш берди. Тезкор қарши ҳужумга ўтган Андрей Канчельскис шогирдлари Иван Соловьевнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

1.jpg

2.jpg

Биринчи бўлим якунида учрашув бош ҳаками Илгиз Танташев Ислом Исоқжоновнинг ҳаракатини кутилмаганда иккинчи сариқ карточка билан жазолаб, Наманган клуби вакилларини майдонда бир киши кам бўлиб қолишларига сабаб бўлди.

4.jpg


6.jpg

Майдонда сон бўйича устунлик қилган мезбонлар 51-дақиқада Игорь Сергеевнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди – 1:1.

9.jpg

8.jpg

77-дақиқада эса Арвеладзе шогирдлари ҳам майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Егор Кримец иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

3.jpg

88-дақиқада эса қанотдан узатилган тўпдан кейин Игорь Сергеев дублини нишонлаб, томошабоп ўтган Суперлиганинг дастлабки баҳсида “Пахтакор”га иродали ғалабани тақдим этди – 2:1.

Суперлига. 1-тур. 27 февраль

“Пахтакор” – “Навбаҳор” — 2:1
Тошкент. “Пахтакор” стадиони

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин

Голлар: Игорь Сергеев 51, 88 — Иван Соловьёв 26.

“Пахтакор”: 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 27.Сардор Собирхўжаев (77.Эрен Дердийўқ, 69), 20.Одилжон Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Исломбек Исоқжонов, 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббос Ғуломов.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Егор Кримец 33, Сардор Собирхўжаев 41, Эрен Дердийўқ 72 — Исломбек Исоқжонов 21, Хуршидбек Мухторов 82,

Четлатишлар: Егор Кримец, 77 (иккинчи сариқ) — Исломбек Исоқжонов 45+3 (иккинчи сариқ).


5 028
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА