ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

“Пахтакор”га омад тилаймиз!

“Пахтакор”га омад тилаймиз!

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” ҳамда “Ал-Ҳилол” жамоалари баҳси бўлади.

Учрашув Ал Вакра шаҳридаги "Ал Жануб" стадионида ўтади. “Пахтакор” ва “Ал-Ҳилол” ўртасидаги мазкур баҳс Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади. Баҳсни Наваф Шукурулла Абдулла Ғайят (Баҳрайн) бош ҳакам сифатида олиб боради. Унга қанотларда Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон, Абдулла Солиҳ Алвораими Абдулла Моҳсен (иккиси ҳам Баҳрайндан) ёрдам беради. Учрашув назоратчиси вазифасини Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия) бажаради.

Мазкур учрашув олдидан пойтахтимиз клубида жиддий йўқотишлар мавжуд. Жумладан, ушбу баҳсда "Пахтакор"га икки нафар асосий футболчиси ёрдам бера олмайди. Дарвозабон Элдорбек Суюнов ўтган турдаги баҳсда қизил карточка олиб майдонни тарк этгани учун, ҳужумчи Драган Черан эса мавсумдаги иккинчи сариқ карточкани олгани учун бу турни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни “Ал-Ҳилол” жамоаси “Пахтакор”ни 2:1 ҳисобида таслим этишни уддалади ва гуруҳдаги очколарини 9 тага етказиб олди. “Пахтакор” эса 3 ўйинда икки маротаба ғалаба қозониб, 6 очко билан жадвалнинг иккинчи поғонасида бормоқда.

4 983
Ж. ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА