ЎзА Ўзбек

25.07.2018 19:25 Чоп этиш версияси

“Пахтакор” ҳамон пешқадам

“Пахтакор” ҳамон пешқадам
Футбол бўйича мамлакат чемпионатининг 18-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

Сўнгги турда “Пахтакор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Айни пайтда 42 очко жамғарган пойтахтликлар ягона пешқадам бўлиб турибди. Турнир жадвалида 36 та очко тўплаб, 2-ўринни банд этган “Бунёдкор” жамоаси кеча “Навбаҳор” билан ўйнади. Кескин ва қизиқарли кечган учрашувда тошкентликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Пойтахтнинг яна бир жамоаси – “Локомотив” Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлди. Бу учрашув нурсиз дуранг билан ниҳоя топди. 18 ўйиндан 32 очко тўплаган “Локомотив” турнир жадвалининг 3-поғонасида. 

Турнир жадвалининг сўнггида турган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 18 та учрашувда 10 та мағлубият ва 8 та дуранг қайд этган.

Суперлига ўйинлари давом этмоқда.

5.jpg

8.jpg

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
5 037