ЎзА Ўзбек

29.08.2019 Чоп этиш версияси

Пўлат Усмонов Бутунжаҳон жанг санъати федерацияси вице-президентлигига сайланди

Пўлат Усмонов Бутунжаҳон жанг санъати федерацияси вице-президентлигига сайланди

Жорий йилнинг 30 август - 5 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали ўтказилади.

ЮНЕСКО шафелигида анъанавий тарзда ташкил этиладиган мазкур спорт анжуманида дунёнинг кўплаб номдор яккакурашлари ўз маҳоратларини намойиш этадилар.

Ушбу фестивалда Ўзбекистон номидан бир неча йилдирки ўбек жанг санъати федерацияси спортчилари қатнашиб келишади. Эътиборлиси, 2017 йили бўлиб ўтган фестивалда мамлакатимиз спортчилари умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашган эди.

Бугун Чонджу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари федерацияси (WOMAO) нинг 18-бош митинги йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилот томонидан ўтган икки йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланиб, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Йиғилишда ташкилотнинг вице-президентлари овоз бериш орқали сайланди.

Ушбу лавозимга Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Сингапур давлати вакиллари номзод сифатида кўрсатилди. Улар орасидан икки нафар номзод вице-президентликка сайланиши керак эди.

Эътиборлиси, 52 давлат вакилларининг аксарияти Ўзбекистон ва Ҳиндистон вакилларига овоз берди. Шу тариқа Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси раҳбари Пўлат Усмонов кейинги икки йил давомида ташкилот вице-президенти лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали ҳар икки йилда ўтказилиб, 2017 йилги мусобақада Ўзбек жанг санъати терма жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллаган.

photo5422335875955665787.jpg

photo5422335875955665790.jpg

photo5422859810426170038.jpg

7 261
ЎзА