Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 16:27 Чоп этиш версияси

От спорти: шаҳар чемпионатида ғолиблар номи аниқланди

От спорти: шаҳар чемпионатида ғолиблар номи аниқланди Пойтахтимиздаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган шаҳар чемпионатида ғолиблар номи аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби томонидан ташкил этилган мусобақанинг иккинчи кунида спортчилар 6 тўсиқдан сакраш ва конкур бўйича баҳслашди.

100 ва 110 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев ҳамда Зокир Тўражонов олтин медални қўлга киритди. 6 тўсиқдан от сакратишда Омина Йўлдошева, Зокир Тўражонов, Жавлон Исмоилов шоҳсупага кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 127






Все о погоде - Pogoda.uz