ЎзА Ўзбек

31.07.2018 10:47 Чоп этиш версияси

ОТ СПОРТИ: Оқил Собиржонов Россияда совриндор бўлди

ОТ СПОРТИ: Оқил Собиржонов Россияда совриндор бўлди
Жакартада бошланадиган Осиё Ўйинларига ҳам тобора кам вақт қолмоқда. Катта мақсадларни кўзлаётган спортчиларимиз айни пайтда тайёргарликка зўр беришган.

От спорти вакилларимиз ҳам қитъа ўйинларида совриндорлар сафидан жой олишни кўзлаган ҳолда айни дамда Голландияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишяпти. Йиғин доирасида турли халқаро турнирларда ҳам иштирок этишни кони фойда сифатида қабул қилган от спорти мутасаддиларимиз Россияда ўтган халқаро мусобақада чавандозларимизнинг ҳам иштирок этишларини таъминлади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, от спортининг конкур йўналиши бўйича ташкил этилган “Россия от спорти федерацияси Кубоги” халқаро мусобақасида қатнашган Оқилжон Собиржонов Гран-прида фахрли учини ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон каби мамлакатлар чавандозлари иштирок этган нуфузли турнирда Оқил Собиржонов барча тўсиқларидан хатоларсиз ўтди ва совриндорлар сафидан жой олди.

Турган гапки, Оқил Собиржоновнинг Россиядаги муваффақияти яқинлашиб келаётган Осиё Ўйинлари олдидан чавандозларимизнинг кайфияти ва руҳиятини кўтаргани ижобий ҳол.

Ойбек Юнусов, ЎзА
3 274