ЎзА Ўзбек

18.05.2020 Чоп этиш версияси

Остон Уфадан кетмай тўғри қарор қилган экан...

Остон Уфадан кетмай тўғри қарор қилган экан...

Россия футбол иттифоқи ижроқўми 21 июндан чемпионат ўйинларини тиклашга қарор қилган эди. Демак Россия ҳукумати хорижлик спортчи ва мутахассисларнинг мамлакатга киришига рухсат беради.

Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” клуби бош директори Шамиль Газизов легионер масаласида ўзига яраша муаммолар борлигини эътироф этди.

– Беш легионеримизнинг тақдири маълум эмас. Улар пандемия туфайли ўз юртига жўнаб кетган. Энди Россияга қайтолмаяпти. Чет элликларнинг келишига рухсат берилгани билан бошқа давлатлар чегараларини ёпган. Улар етиб келганидан кейин ҳам икки ҳафта карантинда ўтириши керак. Шундай экан легионерларсиз ўйнашимиз ҳам мумкин, – деди Ш.Газизов.

“Уфа” дебютанти Остон Ўрунов пандемия бошланганида юртимизга қайтмаган. У ва яна икки легионер – люксембурглик Оливье Тилль ва молдовалик Кэтэлин Карпнинг Уфада қолгани ўзини оқлади.

4 433
ЎзА