ЎзА Ўзбек

17.09.2018 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашида Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этган касаба уюшма спортчилари тақдирланди.

Жорий йилнинг 18 августидан 2 сентябрь кунига қадар ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларида 17 нафар касаба уюшма спортчилари оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш ва эшкакли слалом спорт турлари бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Ушбу йўналишларда 6 нафар спортчимиз Ўзбекистон делегациясига иккитадан олтин, кумуш ва бронза медалларини келтирди. Хусусан, академик эшкак эшиш бўйича Шаҳбоз Холмирзаев ва Шаҳбоз Абдужаббаров олтин, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Элёржон Мамадалиев кумуш, оғир атлетикачи Достон Ёқубов кумуш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Шуҳрат Маҳкамов ва Шоҳрух Аъзамов бронза медалларни қўлга киритди.

Тадбир сўнггида XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган 11 нафар спортчи ва уларнинг мураббийлари муносиб тақдирланди.

3 977
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА