ЎзА Ўзбек

16.08.2018 10:55 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинларида аёл ҳакамларимиз иштирок этади

Осиё ўйинларида аёл ҳакамларимиз иштирок этади Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида аёл ҳакамларимиз ҳам фаолият олиб боради.

17 август куни бўлиб ўтадиган Хитой ва Гонконг аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳамюртимиз Анна Сидорова бош ҳакам сифатида жамоаларни майдонга бошлаб тушса, яна бир ўзбекистонлик рефери Зилола Раҳматова эса Сидоровага қанот ҳаками вазифасини бажариб беради.

44ce00c3-a86e-4b39-a5d6-d81f8a38f33c.jpg

Анна Сидорова, бош ҳакам

c188e15c-a277-4fa8-bea6-0934754c95c5.jpg

Зилола Раҳматова, қанот ҳаками

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
5 051