Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.08.2018 14:55 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари: Теннисчиларимиз уни ғалаба билан бошлашди

Осиё ўйинлари: Теннисчиларимиз уни ғалаба билан бошлашди Индонезиянинг Палембанг шаҳарида ўтаётган Осиё ўйинларининг теннис баҳсларида спортчиларимиз кетма-кет ғалабалар билан мухлисларни қувонтирмоқдалар. Бу ҳақида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Денис Истомин биринчи давра яккалик баҳсларида кортга чиқиб, илк учрашувни покистонлик Оқил Хонга қарши ўтказди. Ушбу ўйинда Денис рақибини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

0d86bd64-8007-4876-8455-84b7cbe61fd4.jpg

Яна бир спортчимиз Жўрабек Каримов ҳам иккинчи даврага йўл олди.
У мусобақанинг ушбу босқичида ливанлик Жовани Самахага қарши кортга чиқди. Учрашувда Жўрабек рақибини 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун Жўрабек Каримов жуфтлик баҳсларида иштирок этади.

21c41e0d-d652-4764-8d56-170036a1aadf.jpg

Мазкур мусобақанинг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида қатнашаётган Ирода Тўлаганова ҳамда Сабина Шарипова Хитой Тайпейи вакилалари Пиечи Ли ва Чиенху Хсуга қарши кортга чиқди. Учрашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида олдинда бораётган бир вақтда рақиблари ўйинни давом эттиришдан бош тортишди. Шу тариқа Шарипова ҳамда Тўлаганова тандеми навбатдаги босқичга йўл олди.

6 276