ЎзА Ўзбек

20.08.2018 12:43 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари: Набира Есенбаева ҳам чорак финалда

Айни дамда Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳсларида ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган аёллар кураши баҳсларида 57 кг. вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Набира Есенбаева 1/8 финал босқичида индонезиялик Мутиара Аюнингтасга қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳс ҳамюртимизнинг муддатидан олдинги ғалабаси билан якунланди, деб маълум қилинди Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

6 482