ЎзА Ўзбек

19.08.2018 19:44 Чоп этиш версияси

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: футболчиларимиз ҳам ғалаба қозонишди

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: футболчиларимиз ҳам ғалаба қозонишди Бугун Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг футбол баҳсларида “В” гуруҳидаги ўйинлар якунланди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, гуруҳ босқичидаги охирги ўйинда ҳамюртларимиз Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушишди ва 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа, вакилларимиз гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлади.

Таиланд – Ўзбекистон 0:1

Гол: Забиҳилло Ўринбоев 17

Гол урилмаган пенальти: Жалолиддин Машарипов 40

Таиланд: 1. Кванчаи Суклом, 2. Пави Тантхамити, 3. Сурия Сингмуй, 5. Шиннапхат Лиаох, 6. Питиват Сукжитхуммакул, 7. Ноппон Пхонкам, 8. Ворачит Канитсримбупен, 9. Чнероп Сампаоди, 10. Буран Чаияват, 12. Раттанакорн Маиками, 19, Супачок Сарачат.

Ўзбекистон: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустамжон Ашурматов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Акрамжон Комилов (Аббос Отахонов, 54), 6. Жалолиддин Машарипов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Жавоҳир Сиддиқов (Хуршид Ғиёсов, 81), 14. Икромжон Алибоев, 15. Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 59), 20. Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Шиннапхат Лиаох 29, Кванчаи Суклом 40

4 849