ЎзА Ўзбек

26.07.2018 12:53 Чоп этиш версияси

Осиё Ўйинлари: Футбол бўйича терма жамоамиз қачон ва ким билан ўйнайди?

Осиё Ўйинлари: Футбол бўйича терма жамоамиз қачон ва ким билан ўйнайди?
Бироз олдин яна 22 кундан кейин Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларининг футбол баҳсларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоамиз таркибини эълон қилган эдик.

Мавзуни давом эттирган ҳолда ушбу нуфузли мусобақада футболчиларимизнинг ўйинлари тақвимини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.

14 август

1-тур. Бошланиш вақти - 14:00

ЎЗБЕКИСТОН – БАНГЛАДЕШ

16 август

2-тур. Бошланиш вақти: 17:00

ҚАТАР – ЎЗБЕКИСТОН

19 август

3-тур. Бошланиш вақти: 17:00

ТАИЛАНД – ЎЗБЕКИСТОН

Гуруҳ учрашувларининг бари Жакартадаги «Пакансари» стадионида ўтказилади.

Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Осиё Ўйинларининг тантанали очилиш маросими Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да 18 август куни Тошкент вақти билан 16:08 да бошланади.

ЎзА
6 514