ЎзА Ўзбек

01.09.2018 09:00 Чоп этиш версияси

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. Бугун мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. Бугун мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати
Бугун Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинларининг 14-кунги баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг етти нафари олтин медаль учун рингга кўтариладилар. Ҳамюртларимиздан кўплаб медаллар шодаси кутилмоқда. Шунингдек, дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида жамоавий микс баҳслари ўтказилади. Қолаверса, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, самбо, триатлон бўйича мусобақаларда ҳам юртдошларимиз медаллар учун кураш олиб борадилар.

Баҳсларда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Дзюдо:

Эркаклар, жамоавий (саралаш ва финал)
Аёллар, жамоавий (саралаш ва финал)

Самбо:

(саралаш ва финаллар)

-90кг: Камолиддин Холмаматов
-90кг: Неъмат Ёқубов
-68кг: Гулмира Исматова
-68кг: Нилуфар Давлетова

Бокс:

(финаллар)

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Амит (Ҳиндистон)
-52кг: Жасурбек Латипов - Роген Ладон (Филиппин)
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:

Ольга Умаралиева (яккалик, К1, 200м, финал)
Дилноза Раҳматова (яккалик, С1, 200м, финал)
Артур Гулиев, Элёржон Мамадалиев (жуфтлик, С2, 200м, финал)
Екатерина Шубина, Юлия Борзова (жуфтлик, К2, 500м, финал)
Наталья Казанцева, Юлия Борзова, Екатерина Шубина, Ксения Кочнева (тўртлик, К4, 500м, финал)

Триатлон: 

Александр Куришов, Жавоҳир Юнусов (яккалик, стандарт, финал)

Манба: www.olympic.uz

ЎзА
4 438