ЎзА Ўзбек

27.08.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари. Бугун футболчиларимиз Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Осиё ўйинлари. Бугун футболчиларимиз Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади
Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг футбол бўйича баҳслари ўзининг энг қизғин палласига кирган.

Бугун мусобақа доирасида чорак финал баҳслари ўтказилади. Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин ўтказадилар. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади. Бу ҳақида www.olympic.uz сайти хабар бермоқда.

Чорак финал доирасида қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

14:00 – Ўзбекистон-Жанубий Корея
14:00 – Саудия Арабистони-Япония
17:30 – Сурия-Вьетнам
17:30 – БАА-КХДР

Ушбу баҳсда футболчиларимизга омад тилаймиз!

ЎзА
3 932