ЎзА Ўзбек

20.08.2018 15:27 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари: Бой берилган финал йўлланмалари...

Осиё ўйинлари: Бой берилган финал йўлланмалари...
Кун дастуридан ўрин олган эркин кураш баҳсларида 125 кг. вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давит Модзманашвили 1/2 финал босқичида эронлик Парвиз Ҳадибасманжга қарши гиламга кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз имкониятни бой бериб қўйди. Спортчимиз бронза медали учун курашни давом эттиради.

***
Таэквондо баҳсларининг аёллар ўртасидаги -67 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова 1/2 финал босқичида Жанубий Корея вакиласи Жанди Кимга қарши даянга кўтарилди. Баҳс ҳамюртимиз мағлубияти билан якунланди. Энди Нигора бронза медали учун курашади.

***
Аёллар кураши баҳсларида 50 кг. вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давлатбике Яхшимуратова 1/2 финал босқичида ҳиндистонлик Винеш Винешга қарши гиламга кўтарилди. Учрашувда Давлатбике муддатидан аввал имкониятни бой бериб қўйди. У энди бронза медали учун курашади.

***
Аёллар кураши баҳсларида муваффақиятли қатнашиб келаётган 57 кг. вазн тоифасидаги спортчимиз Набира Есенбаева 1/4 финал босқичида ҳиндистонлик Пужа Дхандадан мағлуб бўлди.

ЎзА
7 149