Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.09.2018 14:36 Чоп этиш версияси

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. Боксчиларимиздан бешта олтин

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. Боксчиларимиздан бешта олтин
XVIII ёзги Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунги беллашувлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун ниҳоятда омадли бўлди. Биргина бокс спортида вакилларимиз жами 7та медалга сазовор бўлишди. Шундан бештаси олтин эканлиги бугун ўзбек бокс мактаби Осиё қитъасида рақобатдан холи эканлигини кўрсатиб турибди.

Осиё ўйинлари дастуридаги энг оғир, яъни 75 килогча бўлган вазн тоифасида терма жамоамиз сардори ва байроқдори Исроил Мадримов қозоғистонлик Обилхон Омонқулни 3-2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу билан у бежизга очилиш маросимида Ватан байроғини кўтариш масъулияти унга юкланмаганлигини исботлади. Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 20тага етди ва биз барча кўрсаткичлар бўйича Осиёда 5-ўринга жойлашдик.

ЎзА