ЎзА Ўзбек

26.08.2018 14:29 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари: Боксчиларимиз чорак финалда!

Осиё ўйинлари: Боксчиларимиз чорак финалда!
Бугун Осиё ўйинлари дастурида барчанинг диққат-эътибори боксга қаратилган. Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 52 кг. вазн тоифасида андижонлик боксчимиз Жасурбек Латипов нимчорак финалда хитойлик рақиби Ху Жиангуанни мағлуб этиб чорак финалга йўл олди. 

Кун дастуридан ўрин олган бокс баҳсларининг 60 кг. вазн тоифаси нимчорак финал босқичида эса ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов филиппинлик Жеймс Паликтега қарши рингга кўтарилди.
Қизиқарли кечган жангда вакилимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

6 263