ЎзА Ўзбек

20.08.2018 09:57 Чоп этиш версияси

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: Биринчи кунда учта медаль, иккинчи кунда эса еттита турдан иштирок

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: Биринчи кунда учта медаль, иккинчи кунда эса еттита турдан иштирок
Индонезияда кеча расман старт олган Осиё ўйинларининг биринчи кунидаёқ спортчиларимиз ҳам қатор медалларни қўлга киритганидан хабарингиз бор. 

4ffe2c79-4d37-48f3-a616-18d3850c8afb.jpg

Эркин кураш бўйича 65 кг. вазн тоифасида гиламга чиққан Сирожиддин Ҳасанов терма жамоамизга дастлабки медални туҳфа этди – бронза медали билан тақдирланди, кетма-кет мусобақани давом эттирган ҳамюртларимизнинг иккинчи медали эса олтин. 74 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим этди. Куннинг сўнгги медали ҳам бронза бўлди – 97 кг. вазнда олишган Магомед Ибрагимов делегациямиз медаллари сонини учтага етказди.

03.JPG

Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича қитъамизнинг 45 мамлакати ичида ҳозирча саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Дастлабки учталикда Хитой, Япония ва Жанубий Корея спортчилари боришмоқда.

Айни пайтда Осиё ўйинларида таэквондочиларимиз курашга киришган. Бугун, шунингдек, спортчиларимиз яна олтита турдан медаллар учун курашишади. Демак, 

Таэквондо ВТФ

Саралаш –11:30, 14:30
Финал – 18:00, 22:00

67 кг: Нигора Турсунқулова
58 кг: Ниёз Пўлатов
53 кг: Динара Мадибрагимова

Эркин кураш

Саралаш – 15:00, 19:00
Финал – 21:00, 23:00


125 кг: Д.Модзманашвили
50 кг: Д.Яхшимуратова
53 кг: С.Эшмуратова
57 кг: Н.Эсанбоева

Ўқ отиш

10 м, яккалик

В.Скораваров (11:00-12:15, 13:00-14:40)
З.Пардабоева (13:00-14:15, 15:30-16:10)
С.Мамедова (13:00-14:15, 15:30-16:10)

Ушу

Финал – 12:00, 13:00
Нимчорак – 21:30, 23:30

Д.Латишева (Финал)
И.Ҳайдаров (Нимчорак)
А.Раҳимов (Нимчорак)

Спорт гимнастикаси
Саралаш
Брюс – 12:00, 14:00
Индивидуал – 16:00, 18:00
Жамоавий – 20:00, 22:00

А.Фокин
А.Азимов
Р.Абдураҳимов
Х.Абдусаматов
А.Ҳамроқулов

Академик эшкак эшиш

Саккизталик LM8+ 2000 м (саралаш) – 11:00, 14:00

А.Яров
Д.Баҳриев
И.Мамбетназаров
Д.Хурсанов
Ш.Нажмиев
О.Раҳимов
Ш.Ҳакимов
З.Усмонов
А.Краснов

Тўртталик M4x 2000 м (саралаш) – 11:00, 14:00

У.Давронов
Ф. Астанов
А. Муҳаммедов
Ш. Абдужабборов

Теннис

Яккалик, 2-босқич – 10:00, 12:00

Денис Истомин
Санжар Файзиев
Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова

Жуфтлик, эркаклар, 1-босқич – 10:00, 12:00

Х.Султанов/Ф.Дўстов
С.Файзиев/Ж.Каримов

Жуфтлик, аёллар, 1-босқич – 10:00, 12:00

Ирода Тўлаганова/Оқгул Омонмуродова

Ойбек Юнусов, ЎзА
4 563