ЎзА Ўзбек

29.08.2018 14:55 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон 8 ўринга кўтарилди: Диёрбек Ўрозбоевдан олтин медаль!

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон 8 ўринга кўтарилди: Диёрбек Ўрозбоевдан олтин медаль!

Ўзбекистон дзюдо жамоаси илк медални қўлга киритди.

Турнирга - 60 кг. вазн тоифасида ташриф буюрган Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши татамига чиқди.

Бу олтин медаль мамлакатимиз термаси спортчиларини умумий ҳисобда саккизинчи ўринга олиб чиқди.

Бироздан сўнг ўзбекистонлик дзюдочилардан яна икки нафари татамига чиқади. Улар, - 66 кг. вазн тоифасидаги Шаҳрам Аҳадов ҳамда - 52 кг. вазн тоифасидаги Гулноза Зияева бронза медали учун кураш олиб боради.

ЎзА
4 854