ЎзА Ўзбек

07.08.2018 18:00 Чоп этиш версияси

Осиё Ўйинлари-2018: Ватанимиз спорт шарафини кимлар ҳимоя қилади?

Осиё Ўйинлари-2018: Ватанимиз спорт шарафини кимлар ҳимоя қилади?
Хабарингиз бор, роппа-роса ўн кундан кейин Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-бор ўтказилаётган ёзги Осиё Ўйинлари старт олади. 

Бугун Миллий Олимпия қўмитамизда қитъамиздаги тўрт йилликнинг муҳим спорт тадбирида иштирок этувчи спортчиларимизни расмий кузатиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спорт жамоатчилиги иштирок этди. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини 232 нафар спортчимиз спортнинг 30 тури бўйича ҳимоя қилишади. 

Эътиборингизга Осиё Ўйинларида иштирок этувчи спорт делегациямиз таркибини ҳавола қилиб борамиз.

ЮНОН-РУМ КУРАШИ

60 кг - Исломжон Баҳромов
67 кг - Елмурат Тасмурадов
77 кг - Билан Нальгиев
87 кг - Рустам Ассакалов
97 кг - Жаҳонгир Турдиев
130 кг - Мўминжон Абдуллаев

КУРАШ 
(Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги Осиё Ўйинларида илк маротаба миллий спорт туримиз ҳисобланган Кураш Осиё Ўйинлари дастуридан ўрин олган. Бунгача Ашхободда бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида иштирок этган)

Эркаклар - Маъруф Ғайбуллоев, Руслан Бўриев, Сарвар Шомуродов, Мусо Собиров, Шермуҳаммад Жанриев, Яҳё Имомов, Муҳсин Ҳисомиддинов, Нурбек Тўраев.
Аёллар - Гулнора Сулаймонова, Ойсулув Абдумажидова, Дилдора Шерметова, Мухлиса Абдумаликова, Кумуш Йўлдошева, Дилроза Бозорова.
Захира - Темурхон Тўраев.
Бош мураббий - Ризамат Солиев.
Мураббий - Дилфуза Раҳматова.
Жамоа раҳбари - Аббос Тўйчибоев.

БАЙДАРКА ВА КАНОЭДА ЭШКАК ЭШИШ 

Эркаклар - Вадим Меньков, Элёржон Мамадалиев, Артур Гулиев, Серик Мирбеков, Нурислом Тўхтасин ўғли, Эрнест Ирназаров, Шоҳруҳ Аъзамов, Шаҳриёр Маҳкамов, Вильям Ибрагимов, Александр Тропин, Жавоҳир Нурматов, Алексей Мочалов.

Аёллар - Екатерина Шубина, Ксения Кочнева, Юлия Борзова, Ольга Умаралиева, Наталья Казанцева, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова.
Захира - Мичал Брзучальский, Рустам Аблякимов.

Бош мураббий - Александр Пономарев.
Мураббийлар - Вячеслав Сергеев, Рустам Мирзадиёров, Вячеслав Шубин.

СЛАЛОМДА ЭШКАК ЭШИШ 

Алибек Темиргалиев
Абубакир Буканов
Жонибек Темиргалиев
Рамиль Кирпичев

Мураббий - Иззатилла Раҳматуллаев.

АКАДЕМИК ЭШКАК ЭШИШ 

Шаҳбоз Холмурзаев
Шаҳбоз Абдужабборов
Ўктамжон Давронов
Абдулло Муҳаммадиев
Фаррух Остонов
Жасурбек Мавлонов
Алишер Турдиев
Сардор Тўлқинхўжаев
Зафар Усмонов
Исломбек Мамбетназаров
Шеҳроз Ҳакимов
Шоҳжаҳон Нажмиев
Отамурод Раҳимов
Достонжон Баҳриев
Достонжон Хурсанов
Алишер Яров
Анатолий Краснов

Захира - Бекзод Холмирзаев, Абубакир Узоқбоев.

Бош мураббий - Вячеслав Дидрих.
Мураббийлар - Дмитрий Шугуров, Сергей Тян.
Шифокор - Марат Ҳамроев.
Массажчи - Роман Асташов.

Ойбек Юнусов, ЎзА
9 493