ЎзА Ўзбек

30.08.2018 16:30 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018: Шермуҳаммад Жандриев ва Яҳё Ғуломовдан олтин ҳамда кумуш медаль!

Осиё ўйинлари-2018: Шермуҳаммад Жандриев ва Яҳё Ғуломовдан олтин ҳамда кумуш медаль!

Ўзбек кураши бўйича мусобақаларнинг - 90 кг. вазн тоифасидаги олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон вакиллари ўртасида тақсимланди.

Шермуҳаммад Жандриев ва Яҳё Ғуломов ўртасидаги баҳсда Жандриев 11:10 ҳисобида ғалаба қозонди. Жандриев Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Ғуломов эса кумуш медаль билан тақдирланади.

Финал баҳсига Яҳё Ғуломов кичик жароҳат билан етиб келганди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик курашчилар Осиё ўйинларида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза олиб, Ўзбекистон делегациясининг энг сермаҳсул жамоасига айланишди.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 15 тага етди. Умумий рейтингда Ўзбекистон жами 52 та медалга (15-19-18) эгалик қилган ҳолда олтинчи ўринни мустаҳкамлади.

ЎзА
5 001