ЎзА Ўзбек

23.08.2018 13:47 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Маннопова финалда

Осиё ўйинлари-2018. Маннопова финалда

Осиё ўйинлари-2018нинг таэквондо мусобақалари ҳозирча ҳамюртларимиз учун анча омадли кечмоқда.

Бугун 49 килогача бўлган вазн тоифасида даянга чиққан вакилимиз Мадина Маннопова финалгача бўлган йўлни муносиб босиб ўтди ва олтин медаль учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Маннопова биринчи босқичда гонконглик Сиу Вай Ламни 20:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. Чорак финалда терма жамоамизнинг энг ёш вакиласига ливанлик Анна ал-Ҳаддад рўбарў келди ва бу сафар ҳам Мадинахон ишончли ғалабага эришди – 11:5.

Ярим финалда ҳамюртимиз кунчиқар юрт Япония терма жамоаси аъзоси Миу Ямада билан куч синашди. Таъкидлаш керак, ушбу жанг Мадина Маннопова учун мусобақадаги ҳозирча энг жиддий синовга айланди. Ҳаяжонли дақиқаларга бой тарзда кечган жанг 14:11 ҳисобида яна Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг ғалабаси билан тугади. Энди Мадина Осиё ўйинлари ғолиблиги учун таиландлик таниқли спортчи, Рио олимпиадаси совриндори, икки карра жаҳон ва Осиё чемпиони, ёшлар олимпиадаси ғолиби Панипак Вонгпаттанакитга қарши даянга чиқади.

ЎзА
5 538