ЎзА Ўзбек

23.08.2018 16:03 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Кутилганидек футболчиларимиз чорак финалда

Осиё ўйинлари-2018. Кутилганидек футболчиларимиз чорак финалда

Осиё ўйинлари-2018 дастуридан ўрин олган футбол мусобақаларида дастлабки чорак финалчилар аниқланди.

Ушбу босқичда Ўзбекистон У-23 терма жамоаси аъзолари гонконглик рақиблари устидан йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Аввалига Икром Алибоев ҳисобни очган бўлса, сўнгра Достон Ҳамдамовнинг ажойиб пасидан кейин Жавоҳир Сиддиқов орадаги фарқни оширди. Биринчи бўлимдаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолган Гонконг У-23 терма жамоаси иккинчи бўлимда вакилларимизга айтарли қаршилик кўрсатишолмади. Бунинг самараси ўлароқ 65-дақиқада терма жамоамиз сардори Забихулло Ўринбоев боши билан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди ва ўйинда якуний нуқтани қўйди – 3:0.

Нимчорак финалдаги яна бир учрашувда Фаластин олимпия терма жамоаси суриялик тенгқурларига кичик – 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Бугун шунингдек Вьетнам – Баҳрайн ҳамда Эрон – Жанубий Корея олимпия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бизнинг эътиборимизни кўпроқ Эрон ва Жанубий Корея баҳси ўзига тортади, негаки айнан ушбу тўқнашув ғолиби ярим финал йўлида Ҳайдаров шогирдларига рақиб бўлишади.


ЎзА
5 829