ЎзА Ўзбек

23.08.2018 12:56 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Истомин биринчи ярим финалчи

Осиё ўйинлари-2018. Истомин биринчи ярим финалчи

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари тобора қизғин тус олмоқда.

Мусобақа дастуридан ўрин олган теннис бўйича эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Денис Истомин ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. У чорак финалда қозоғистонлик Александр Бубликка қарши кортга тушди. Биринчи сетни 6:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси иккинчи сетни ҳам кўтаринки руҳда бошлади ва 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ, бу сет охирига етмади. Боиси Бублик ўйинни давом эттиролмаслигини билдирди. Шу тариқа Истомин Осиё ўйинларининг теннис мусобақаларида ярим финалга йўл олган дастлабки теннисчига айланди. Яна бир вакилимиз, ёш ва умидли спортчи Жўрабек Каримов ҳам мусобақада иштирокини давом эттирмоқда. У бир оздан сўнг чорак финалда хитойлик Йибинг Вуга қарши кортга чиқади.


ЎзА
3 512