ЎзА Ўзбек

23.08.2018 15:40 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Гимнастика афсонасидан яна бир оламшумул натижа

Осиё ўйинлари-2018. Гимнастика афсонасидан яна бир оламшумул натижа

Осиё ўйинлари-2018 дастуридаги спорт гимнастикаси мусобақаларида ҳам кучлилар сараланмоқда

Жумладан, спорт гимнастикасининг таяниб сакраш баҳсларида ушбу спорт турида афсонага айланган атлетимиз Оксана Чусовитина кумуш медалга сазовор бўлди. Унинг чиқишини ҳакамлар 14,287 баллга муносиб кўришди ва бу кўрсаткич билан терма жамоамиз етакчиси олтин медалга сазовор бўлган жанубий кореялик Сео Жонг Ёдан атиги 0,100 баллга ортда қолди. Кучли учликни КХДР вакиласи Ри Ёнг Пён якунлаб берди. Қизиғи, совринли ўринларга сазовор бўлган корейс спортчиларининг умумий ёши 33ни (бири 16, иккинчиси 17 ёшда) ташкил этса, Чусовитина аллақачон қирчиллама ёшдан ўтиб бўлган. Мана шу ёшида фарзандидан ҳам кичик ёшли спортчилар билан тенгма-тенг курашиш – бу спортчидан юксак ирода талаб қилади. Биз эса Оксанани ажойиб натижа – Осиё ўйинларининг кумуш медали билан табриклаймиз.

ЎзА
6 563