ЎзА Ўзбек

27.08.2018 15:54 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Футбол: Асосий вақтда ҳисоб тенг, ютиш учун имконият бор

Осиё ўйинлари-2018. Футбол: Асосий вақтда ҳисоб тенг, ютиш учун имконият бор

Айни пайтда ўзбекистонлик футбол мухлисларининг диққат-эътибори Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинлари доирасидаги футбол мусобақасининг чорак финалида Жанубий Корея термасига қарши тўп сураётган футболчиларимизда.

Ярим финал йўлланмаси учун курашаётган Равшан Ҳайдаров шогирдлари чорак финалда кореяликларга қарши учрашувнинг асосий вақтида ҳисобни тенглаштириб туришибди – 3:3.

Жанубий Корея терма жамоаси голларининг учаласига ҳам Хванг Уи Жо муаллифлик қилган бўлса, ҳамюртларимиз томонидан киритилган голларнинг иккитаси Икром Алибоев ва биттаси Жалолиддин Машарипов томонидан киритилди.

Ўйин яна бир неча дақиқалардан қўшимча вақтларда давом этади. Футболчиларимизнинг ғалаба қозонишига ва мусобақанинг совринли ўринлари учун курашишни давом эттиришларига умид қиламиз.

ЎзА
4 849