ЎзА Ўзбек

26.08.2018 18:53 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Боксчиларимиз йўқотишларсиз медаллар сари одимлашмоқда

Осиё ўйинлари-2018. Боксчиларимиз йўқотишларсиз медаллар сари одимлашмоқда
XVIII Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган бокс мусобақаларида терма жамоамиз аъзоси Бобоусмон Ботуров 69 килогача бўлган вазн тоифасида рингга чиқди. Чорак финалга йўлланма берган ушбу жангда ҳамюртимиз хитойлик Маимаититу Эрсун Кионг билан куч синашди.

Шуни таъкидлаш керак, Кионг анча тажрибали боксчи бўлиб, 2010 йили Гуанжоуда ўтказилган Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори, шунингдек, 2011 йилги қитъа чемпиони саналади. Бироқ, бу Бобоусмон Ботуровга қарши жангда хитойлик боксчига ҳеч қандай устунлик тақдим этмади. Қизиқарли кечган жангда ҳамюртимиз тажрибали рақибидан ҳар жабҳада устун эканлигини намойиш этди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Қувонарлиси, ҳозирча боксчиларимиз йўқотишларсиз медаллар сари одимлашмоқда.

ЎзА
6 187