ЎзА Ўзбек

23.08.2018 13:15 Чоп этиш версияси

Осиё ўйинлари-2018. Ҳайдаров Гонконгга қарши таркибни эълон қилди

Осиё ўйинлари-2018. Ҳайдаров Гонконгга қарши таркибни эълон қилди
 
Осиё ўйинлари-2018 дастуридан ўрин олган футбол мусобақаларида бугун нимчорак босқичига старт берилади.

Жумладан, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ушбу босқичда Гонконг олимпиячилари билан куч синашади. Ушбу ўйинда ватанимиз шарафини қуйидаги футбочилар ҳимоя қилишади: дарвозабон – Ботирали Эргашев, ҳимоячилар – Аббос Отахонов, Достон Турсунов, Рустам Ашурматов ва Акром Комилов, ярим ҳимояда Одилжон Ҳамробеков, Икром Алибоев, Жавоҳир Сиддиқов, Жалолиддин Машарипов ва Достон Ҳамдамовлар ҳаракат қилишса, олдинги чизиқда жамоамиз сардори Забихулло Ўринбоев зиммасига рақиб ҳимоячиларини босим остида ушлаб туриш вазифаси юкланган. 
Захирадан дарвозабон Раҳимжон Давронов, шунингдек Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев, Бобир Абдуҳолиқов, Исломжон Қобилов, Азизбек Турғунбоев, Дониёржон Нарзуллаев, Хуршид Ғиёсов ҳамда Андрей Сидоровлар ўрин олишган. Мазкур учрашувни БАА вакили Абдулраззоқ ал-Марзуқи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Юсуф Абдулла ал-Али ҳамда саудиялик Абдулраҳим ал-Шаммарилар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари учрашуви маҳаллий вақт билан соат 14:00да бошланади.


ЎзА
2 943