Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 15:19 Чоп этиш версияси

“Осиё ўйинлари – 2017”: Муваффақиятли одимлар давом этмоқда

Туркманистонда Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Белбоғли кураш бўйича ўтказилган баҳсларда Шерзоджон Раҳимов, Ҳусниддин Рўзиев, Шаҳзода Эргашева ўз вазн тоифаларида кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Абдурасул Ҳабибуллаев, Элбек Сотволдиев, Элдор Неъматов, Манзурой Мўйдинова, Гулхуморой Дадабоева, Дилафруз Мамажонова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллади.

Таэквондо бўйича 73 килограммгача бўлган хотин-қизлар баҳсида Светлана Осипова иорданиялик Касем Ваад Тарман, ҳиндистонлик Аишваря Раваде, филиппинлик Кристи Алорани мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал учрашувида Светлана Жанубий кореялик Мина Мёнгга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди. 53 килограммгача бўлган таэквондочилар ўртасида Динорахон Мамадибрагимова терма жамоамиз ҳисобига бронза медаль қўшди.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи учрашувда Малдив терма жамоасини 9:1 ҳисобида енгиб, навбатдаги босқичда Афғонистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказадиган бўлди. Баскетбол (3х3) баҳсларида терма жамоамиз аъзолари Непал вакилларини 18:16 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 653






Все о погоде - Pogoda.uz