ЎзА Ўзбек

01.09.2018 12:49 Чоп этиш версияси

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. 17-олтин чўнтакда ёхуд Миразиз Мирзаҳалилов ҳам чемпион

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ. 17-олтин чўнтакда ёхуд Миразиз Мирзаҳалилов ҳам чемпион
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг энг томошабоп ва шиддатли йўналишларидан бири бўлмиш боксда навбатдаги вазн тоифасида ҳам ғолиблар аниқланди.

56 килогача бўлган вазн тоифасида кечган финал жангида ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов КХДР терма жамоаси аъзоси Жо Хё Намга қарши рингга кўтарилди. Жанг аввалида шимолий кореялик боксчи ҳужумга зўр берганди, аммо тактикани тўғри танлаган ҳамюртимиз рақибини тоиқтирди ва кейин жангни ўз назорати остида олиб борди. Ва якунда ҳакамлар бир овоздан Миразизбек Мирзаҳалиловнинг ғалабасини эътироф этишди. Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегациясининг XVIII ёзги Осиё ўйинларида қўлга киритган олтин медаллари сони 17тага етди.

ЎзА
5 377