ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Осиё кубоги: велоспортчиларимиздан муваффақиятли кун

Осиё кубоги: велоспортчиларимиздан муваффақиятли кун

Бугун Ҳиндистонда велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги старт олди. Мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда МОҚ.

Ўсмирлар ўртасида кечган пойгаларда вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлдилар. Айниқса, хоразмлик Беҳзодбек Раҳимбоев скретч ва очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишларида қитъамизда тенгсиз эканини исботлаб, ҳар икки йўналишда ҳам олтин медалларга сазовор бўлди. Шунингдек, жаҳон рейтингининг учинчи поғонасига кўтарилиб олган сирдарёлик Янина Кускова скретч баҳсида кумуш медаль билан тақдирланди.

Таъкидлаш ўринлики, катталар ўртасидаги мусобақанинг келгуси дастурларида иштирок этадиган ҳамюртларимизда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини жамғариб олиш имкони бор.

5 587
ЎзА