ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

Осиё кубоги – 2019 бошланишига 100 кун қолди

Осиё кубоги – 2019 бошланишига 100 кун қолди

Бугун, 2018 йилнинг 27 сентябрь куни бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида футбол бўйича Осиё Кубоги – 2019 мусобақасига бағишланган семинар ўз ишини бошлагани ҳамда ушбу семинарда Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этишмоқда.

Ҳозиргина Абу Даби шаҳридаги Шайх Зайд спорт мажмуасида Осиё кубоги бошланишига 100 кун қолганлиги муносабати билан, тескари ҳисобни кўрсатувчи яъни мусобақа бошланишига неча кун қолганини кўрсатиб тескари айланувчи соат ўрнатилди ва у ишга туширилди. 

Тадбирда Осиё футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон, БАА футбол ассоциацияси вакиллари, ташкилий қўмита раиси ва аъзолари ҳамда барча иштирокчи терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этишди.

5 091
ЎзА