ЎзА Ўзбек

12.10.2015 18:16 Чоп этиш версияси

Осиё чемпионатидаги ютуқлар

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида кадетлар ва ўсмирлар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик полвонлар 3 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медалга сазовор бўлди.

Чемпионатнинг кадетлар ўртасида ўтган беллашувларида иштирок этган Шерзод Содиқов, Шерхон Тўрабоев ва қизлардан Санобар Султонова ўз вазн тоифаларида олтин медаль билан тақдирланди. Ғолибжон Сулаймонов кумуш медални қўлга киритди, Оловуддин Жўрақобилов, Гулнур Муродбаева, Нодира Йўлдошева ва Дилноза Камолова эса учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртларимиз Артем Штурбабин ва Маҳлиё Маннопова кумуш медаль совриндори бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 845