Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 15:54 Чоп этиш версияси

Осиё чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли қатнашмоқда

Осиё чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли қатнашмоқда Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган IX Осиё чемпионатининг синхрон сузиш баҳсларида спортчиларимиз иккита кумуш ва бир бронза медални қўлга киритди.

Мусобақанинг соло йўналишидаги баҳсларида Нафиса Шомирзаева кумуш, Виктория Нуштаева эса бронза медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Виктория мажбурий дастур йўналишида ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой эгаллади.

Сув полоси бўйича эркаклар ўртасида ўтган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Мухаммад Амин (сурат), ЎзА
2 831






Все о погоде - Pogoda.uz