ЎзА Ўзбек

02.05.2019 Чоп этиш версияси

Осиё чемпионати ғолиблари тантанали кутиб олинди

Осиё чемпионати ғолиблари тантанали кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, 26-28 апрель кунлари Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳри каратэ бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Мазкур қитъа биринчилигида терма жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун эрта тонгда ёш каратэчиларимиз юртимизга қайтиб келди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг мутасадди ходимлари, спортчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари кутиб олди.

d0159462-b152-4cd4-b424-a12a39b4549c.jpg

2b09f94e-ee5c-47a5-8fe4-69683d2398c0.jpg

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида спортчиларимиз биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медалини қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Бону Эгамбердиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Бекзод Туйғунов кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Асилбек Мадаминов ҳамда Фирдавс Аҳмаджоновлар мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлди.

1 458
ЎзА